"Рим императори" Италияда тарихий натижа қайд этди

15:32, 12 сентябрь

Италиянинг "Рома" жамоасининг афсонавий ярим ҳимоячиси Франческо Тотти "Сампдория"га қарши (3:2) А Серия 3-турида ғалаба тўпини киритиб, янги рекорд соҳибига айланди.

39 ёшли футболчи Италия чемпионатида қаторасига 23 та мавсумда гол урган биринчи футболчига айланди. Тажрибали ҳужумчи фаолияти давомида фақатгина 1993/94 йилги мавсумда гол ура олмаган.

Умумий ҳисобда эса "Рим императори" 25 мавсум давомида Италия чемпионатида қатнашиб келмоқда. Италия чемпионатидаги фаолияти давомида Франческо Тотти рақиблар даврозасини 249 марта иўғол қилган. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!