Рио–2016. Ўзбекистонлик Дмитрий Хорлин сузиш баҳсларида Паралимпия бронза медалига сазовор бўлди

08:26, 13 сентябрь

Рио–2016 Паралимпия ўйинларининг бешинчи кунидан ўрин олган сузиш баҳсларида бир  қатор қизиқарли беллашувлар бўлиб ўтди.

Жумладан, эркаклар ўртасида 400 метрга эркин усулда сузиш бўйича финал босқичи бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон вакили Дмитрий Хорлин ҳам иштирок этди.

Ўзбекистоноик спортчи 400 метр масофани 4:06.63 дақиқада босиб ўтиб, маррага учинчи бўлиб етиб келди ва бронза медалига сазовор бўлди. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!