Рио–2016. Ўзбекистон Паралимпиадада медаллар жамғариш бўйича дунёда 9-ўринда бормоқда

09:29, 13 сентябрь

Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида давом этаётган Рио–2016 Паралимпия ўйинларининг бешинчи куни ўз ниҳоясига етди. Тўрт йилликнинг нуфузли турнири бешинчи кунида сузиш баҳсларида иштирок этган Дмитрий Хорлин ҳамда пауэрлифтинг беллашувларида қатнашган Аҳрор Бозоров бронза сазовор бўлиб, ушбу тоифадаги медаллар сонини 13 тага етказишди.

Ўзбекистон делегацияси ҳисобида, шунингдек,  6 та олтин ва 4 та кумуш медали бор. Жами 23 та медал жамғарган ҳамюртларимиз медаллар рейтингида 9-ўринда боришмоқда.  Ушбу кўрсаткич Осиё ва МДҲ мамлакатлари ичида Хитой ва Украинадан кейинги иккинчи ўринни қайд этган.

Хитой терма жамоаси 118 та (50-40-28) медал билан ҳамон пешқадамликни сақлаб турибди. Иккинчи ўринда 63 та (28-16-19) медал билан Буюк Британия терма жамоаси бормоқда. Кучли учликка 61 та (22-19-20) медал билан Украина якун ясади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!