“Ньюкасл” стадионида афсонавий Алан Ширерга ҳайкал ўрнатилди

09:53, 13 сентябрь

Англиянинг “Ньюкасл” жамоаси собиқ футболчиси, афсонавий Алан Ширерга аталган ҳайкал “Ньюкасл” клубига тегишли стадион – “Сент-Жеймс Парк” олдида ўрнатилди. Бу ҳақда iSport.ua хабар бермоқда.

Ширер 1996-2006 йиллар давомида “қарғалар” сафида тўп суриб, 200 дан ортиқ голлар киритган. “Мен учун бу катта шараф. Менинг ҳайкалим Ньюкаслда ўрнатилгани ажойибдир. Фаолиятим давомида мени қўллаб-қувватлаганларга раҳмат айтмоқчиман”, – деди Алан Ширер.

Ҳозирги кунда собиқ футболчи Буюк Британиянинг BBC телеканлида футбол мутахассиси сифатида фаолият олиб бормоқда. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!