Нью-Йорк мода ҳафталигини юзи куйган модель очиб берди(Фото)

10:25, 13 сентябрь

Нью-Йорк мода ҳафталиги очилиш маросимидаги кийимлар намойишини ҳиндистонлик юзи кислотадан куйиб қолган модель қиз бошлаб берди, деб ёзади “Lenta.ru”.

19 ёшли Решма Кереши ҳамюрти Арчана Кочхар яратган либосни кийиб, подиумга чиқди. Тадбир ташкилотчилари мазкур ҳолат  ёрдамида турли мамлакатларда арзон кислоталар сотиш устидан назоратни кучайтириш лозимлигига эътиборни жалб қилмоқчи бўлишди. 

“Ҳатто ўзимнинг энг буюк орзуларимда ҳам подиумга чиқишни орзу қила олмасдим. Бу хаёлимга ҳам келмаган. Менга ўхшаб куйиб қолган қизлар жуда кўп. Уларга ўзингизга ишонинг, дегим келади”,—дейди Кереши. 

Керешининг юзи бундан 2 йил аввал куйиб қолган эди. Ўшанда қизнинг опаси эрининг зўравонликларига чидолмай, уйдан кетиб қолганди. Бундан қаттиқ ғазабланган эркак Керешининг опасини кўчада кутиб турарди. У опасини ҳимоя қилмоқчи бўлганида эса поччаси юзига кислота сепиб юборади. 

Ҳозирги пайтда Кереши Make Love Not Scars ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилоти билан ҳамкорлик қилади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!