“Локомотив” ва “Ал-Айн” ўртасидаги жавоб ўйини бир дақиқалик сукут билан бошланади

10:59, 13 сентябрь

Бугун, 13 сентябрь куни Тошкентнинг "Локомотив" клуби Осиё Чемпионлар Лигаси чорак финал жавоб учрашувида БААнинг "Ал Айн" жамоасини қабул қилади.

Ушбу муҳим учрашув олдидан ОФК расмийси Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасига бир дақиқалик сукут сақланишини маълум қилди, дея хабар бермоқда Sports.uz интернет нашри. 

Бундан ташқари, "Локомотив" футболчилари бугунги ўйинда қора боғич таққан холда майдонга чиқишади. “Локомотив” – “Ал-Айн” учрашуви 19:00 да, Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!