Сициллия соҳилларига дам олиш кунлари 3400 муҳожир кириб келди

11:01, 13 сентябрь

Италия соҳиллари қўриқлаш хизмати томонидан 3400 нафар муҳожир Ўртаер денгизида қутқариб олинди. Йил бошидан буён Италияга денгиз кечиб 155 минг киши ташриф буюрган, дея хабар беради Euronews.

Иммиграция масалаларида Италия ва Греция доимий равишда Европа бирдамлигига чақирилади. Якшанба куни Греция бош вазири Алексис Ципрас европалик қўшнилар Туркия билан келишувларига ўзлари истамаган ҳолда амал қилишаётганини маълум қилди:

“Европа дарҳол бажарилиши керак бўлган мажбуриятларга эга. Биз томондан ноқонуний миграцияни олдини олиш борасида қўлдан келган барча ҳаракатлар амалга оширилмоқда. Ушбу ҳаракатлар Греция ва Туркиядаги қочоқларни оқилона кўчириб ўтказишни кўзда тутади. Афсуски, ЕИ жойлаштиришга ваъда қилган 33 минг нафар қочоқдан бор йўғи уч минг нафарини жойлаштирди”.

Шу билан бирга ўтган ҳафтада Евроиттифоқ Туркиядаги 3 миллион нафар муҳожирларга молиявий ёрдам беришини маълум қилди. 348 млн евролик махсус жамғармадан дебет карталарга ойлик ўтказмаларни амалга ошириш режалаштирмоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!