Хиллари Клинтон аҳволи ёмонлашгани сабабли ҳушидан кетди (Видео)

12:33, 13 сентябрь

АҚШ президентлигига номзод Хиллари Клинтон якшанба куни бўлиб ўтган тадбирда аҳволи ёмонлашди. Интернет тармоқларда Клинтон қўриқчилари ва маслаҳатчилари ёрдамида машинага ўтказилаётган вақтда йиқилгани акс этган видеолар тарқалди. Шундан сўнг номзоднинг штаби 68 ёшли Клинтонга жума куни пневмония ташхиси қўйилганлиги ва унга антибиотик буюрилганлигини маълум қилди. Аввалроқ Клинтон йўтал ҳуружидан қийналаётган бўлиб, мазкур йўталларни аллергия деб изоҳлаётганди. Ушбу хабарлар Клинтоннинг ёмон аҳволи ҳақида миш-мишлар тарқалишига сабаб бўлди, дея хабар беради Euronews.

“Ўзимни анча яхши ҳис қиляпман”, — деди студия билан алоқага чиққан Клинтон.

Клинтон пневмония ташҳиси қўйилганлигини маълум қилмаганлигининг сабаби аҳволи яканба кунгача яхши бўлгани билан изоҳлади. У шунингдек шифокор тавсияларига амал қилмаганлигини ҳам тан олди. “Шифокорнинг тавсиясини рад этганимга сабаб мен сайловолди кампаниясидан олдин таътилга чиқиш нияти йўқ бўлганида”, — дейди Клинтон.

Якшанба куни ҳушидан кетганлигининг сабабини эса Клинтон иссиқ ўтиб кетгани билан изоҳлади. “Мен жуда қизиб кетдим ва тадбирдан кетишим керак деган қарорга келдим”, — дейди у. Клинтоннинг сўзларига кўра, кондиционерли микроавтобусга чиққач сув ичиб, у ўзини анча яхши ҳис қилган.

Клинтон сешанба куни Калифорнияга сафарини бекор қилди. Шифокорлар унинг қачон сайловолди фаолиятига қайтиши мумкинлиги ҳақида шифокорлар ҳеч нарса дейишмаяпти. 

Эслатиб ўтамиз, АҚШ президенти сайлови 8 ноябрь куни бўлиб ўтади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!