Манзура: “Нега турмушга чиқмаяпсиз?” деган саволдан чарчадим

14:24, 13 сентябрь

Хонанда Манзура “Даракчи” газетасига берган интервьюсида ижоди ва шахсий ҳаёти билан боғлиқ кўплаб саволларга жавоб берди. 

— Яқиндагина маъмурингизни ўзгартиридингиз. Сабаб?

— Бизнинг ҳаётимизда ҳамманинг ўз вазифаси бор. Олдинги маъмуримнинг ҳам мен билан ишлаш вақти ўз якунига етгандан сўнг, у билан хайрлашдик.  Ҳозир кўпни кўрган, санъатни тушунадиган, иқтидорли санъаткор, йигирма йиллик  дўстим Нодир билан ҳамкорликни бошладик. 

— Интервьюларда нима ҳақида гаплашишни истамайсиз?

— “Нега турмушга чиқмаяпсиз?”, “Тўй қачон?” деган саволлар ҳиқилдоғимга келган! Ижтимоий тармоқларда ҳам ҳар куни шу савол. Гап  бу савол менга ёқмаслигида ҳам эмас, шунчаки бу саволдан жуда чарчадим.

— “Лазги” қўшиғингиз бироз танқидга учраган эди. Клипдаги қора рангларни ҳаддан зиёд ишлатилганлиги, рақслар...

— Демак, ишимиз натижа берибди! Томошабинларнинг аксарияти миллий қўшиқ ёки миллий рақс деганда фақат қадимий минораларнинг ёнида туриб миллий либосларда бир хил ҳаракатларни бажаришни тасаввур қилишди. Биз эса бу клип орқали айрим нарсаларга ўзгартириш киритдик. Қора  рангларнинг кўплигига келсак, бу танқид қилишга арзугилик сабаб эмас. Клипнинг рассоми уни шундай кўринишда тасаввур қилгани учун ҳам, шу тахлит суратга олинган. Биз дунё стандартларига жавоб берадиган этно-клип қилганмиз. Натижа ёмон эмас, яхши фикрларни ҳам кўп эшитдик. 

Хонанда билан тўлиқ интервьюни “Даракчи” газетасининг пайшанба куни сотувга чиқадиган янги сонида ўқишингиз мумкин.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!