Санжар Турсунов ўз голини Ислом Каримов хотирасига бағишлади (Видео)

15:48, 13 сентябрь

Украина Премьер-лигаси 7-турида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Санжар Турсунов тўп сураётган “Ворскла” жамоаси “Волин" клубига қарши баҳс юритиб, 2:1 ҳисобида ғалабага эришди.

Полтаваликларга ғалаба тақдим этган голга эса ҳамюртимиз Санжар Турсунов ўйиннинг 74-дақиқасида муаллифлик қилди.

Ўзбекистонлик спортчи жарима зарбасини аниқ амалга ошириб, ушбу голини Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига бағишлади. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!