Instagram автоматик тарзда ҳақоратларни блокка туширишни ўрганди

15:57, 13 сентябрь

Instagram’да қўпол ва ҳақоратли изоҳлардан қочиш осон бўлди. Визуал ижтимоий тармоқ танланган сўзлар бўйича изоҳларни модерация қилиш учун янги функцияни тақдим этди. У Android ва iOS 9.3 ва ундан юқори талқиндаги ускуналарда ўрнатилган Instagram иловаси учун қўл келади.

Исталмаган изоҳларни фильтрлаш учун Instagram мобиль иловаси орқали ўз профилингизга ўтасиз, сўнгра ўнг юқори бурчакдаги “олтиликни” ва “Параметрлар”ни босасиз. “Комментарии” нуқтасини топасиз. Унда одатий ҳақоратли сўзларни ўз ичига олган изоҳларни яшириш тугмасини босса ҳам бўлади. Бироқ бундай рўйхат фақат инглиз тилида мавжуд. 

Янги функция онлайн сурбетлик билан курашиш имконини беради.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!