“Барселона” дарвозабони машғулотларга қайтди

16:47, 13 сентябрь

Испаниянинг “Барселона” жамоаси дарвозабони Марк-Андре тер Штеген клуб машғулотларига қайтди. Бу ҳақда каталонияликлар расмий сайтида хабар қилинмоқда. 

Германиялик посбони жароҳати туфайли “Алавес”га қарши (1:2) Испания чемпионати 3-турини ўтказиб юборганди. Унинг ўрнига ёзда харид қилинган Япсер Силессен майдонга тушганди.

Тер Штеген “Селтик” клубига қарши ЕЧЛ гуруҳ босқичи илк ўйинининг қайдномасига киритилган ва ўйинда иштирок этиши мумкин. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!