ОЧЛ–2016. “Локомотив” жавоб ўйинида “Ал-Айн”га мағлуб бўлди ва мусобақа билан хайрлашди

20:59, 13 сентябрь

Осиё Чемпионлар лигаси чорак финал жавоб ўйинида Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси ўз майдонида БААнинг “Ал-Айн”га қарши баҳс олиб борди.

Мазкур ўйиннинг 39-дақиқасида Каио томонидан киритилган ягона гол амирликларнинг ғалабасини таъминлади. Дастлабки ўйинда 0:0 ҳисоби қайд этилгани сабабли, БААлик футболчилар ОЧЛ ярим финалига йўл олишди.

ОЧЛ–2016. Чорак финал, жавоб ўйини

“Локомотив” – “Ал-Айн” – 0:1

Гол: Кайо (39).

Огоҳлантиришлар: Умар Абдулраҳмон 43, Фавзи Фаёз 59, Олег Зотеев 67, Марат Бикмаев 85, Икром Алибоев 89, Кахи Махарадзе 89.

“Локомотив”:  1.Игнатий Нестеров, 5.Кахи Махарадзе, 8.Сервер Жепаров, 11.Темурхўжа Абдухолиқов, 13.Неманья Яничич, 15.Сардор Мирзаев (10.Марат Бикмаев, 75), 17.Салим Мустафоев (33.Олег Зотеев, 65), 18.Тимур Кападзе, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 22.Санжар Шоаҳмедов, 71.Артур Геворкян (28.Икром Алибоев, 68).

“Ал Айн”: 17.Холид Эйса, 4.Саид Мусаббеҳ, 5.Исмоил Аҳмад, 7.Лукас Кайо, 9.Дуглас (13.Аҳмад Барман, 79), 10.Умар Абдулраҳмон (18.Иброҳим Диаки, 90+3), 19.Муҳанад Салим, 21.Фавзи Фаёз, 25.Амир Абдулраҳмон, 29.Ли Мюнг Жу, 70.Данило Асприлла (16.Муҳаммад Абдулраҳмон, 81).

Дастлабки ўйин: 0:0

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!