ЖЧ–2016. Футзал: Ўзбекистон терма жамоаси Колумбия билан жанговар дуранг қайд этди

08:59, 14 сентябрь

Колумбияда давом этаётган футзал бўйича Жаҳон чемпионатининг 2-тур ўйинлари старт олди.  “А” гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон терма жамоаси мусобақа мезбони  Колумбияга қарши баҳс олиб борди.

Тенг курашлар остида ўтган ўйиннинг сўнгги сонияларида ўзбекистонлик футзалчилар ўз дарвозасидан гол ўтказиб, ғалабани қўлдан бой беришди. Ўйин эса 3:3 ҳисобидаги жанговар дуранг билан якунланди.

Мазкур гуруҳнинг яна бир ўйинида Европа чемпиони Португалия Панама терма жамоаси дарвозасига 9 та гол киритишга муваффақ бўлди. 

2-турдан сўнг Португалия 4 очко билан "А" гуруҳи пешқадамига айланди. Панама 3 очко билан иккинчи, Колумбия эса 2 очко билан учинчи ўринда бормоқда. Ўзбекистон футзал термаси эса 1 очко билан гуруҳнинг сўнгги поғонасидан жой эгаллади. 

ЖЧ–2016. Футзал

“А” гуруҳи, 2-тур

Колумбия - Ўзбекистон 3:3

Голлар: Х.Абрил (18), А.Каро (37, 40) - Ж.Аноров (5), Д.Ирсалиев (15), Н.Элибоев (28).

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!