Рио–2016. Ўзбекистонлик паралимпиячилар эстафета баҳсларидан бронза медалини қўлга киритишди

09:05, 14 сентябрь

Рио–2016 Паралимпия ўйинларининг олтинчи кунги баҳсларида Ўзбекистон терма жамоаси делегацияси яна бир медалга эга чиқди.

Енгил атлетиканинг 4x100 метр эстафета югуриш баҳсларида иштирок этган Миран Сахатов (Жалолиддин Ҳамроқулов ҳамроҳлигида), Мансур Абдурашидов, Дониёр Солиев, Фаҳриддин Ҳамроев 43,47 сониялик вақт билан маррани учинчи бўлиб кесиб ўтишди.

Ушбу натижа ўзбекистонлик сопртчиларга бронза медалини тақдим қилди. Айни дамда Ўзбекистон паралимпия терма жамоаси ҳисобида 6 та олтин, 4 та кумуш ва 14 та бронза медали мавжуд. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!