ЕЧЛ. “Барселона” ва “Бавария” илк турда ўта йирик ғалабаларга эришди (Видео)

09:14, 14 сентябрь

Европа чемпионалр лигаси 1-тур учрашувларида қизиқарли ва кутилмаган натижалар қайд этилди. Жумладан, “С” гуруҳида “Барселона”, “D” гуруҳида “Бавария” ўта йирик ғалабаларни қўлга киритди.

“Барселона” ўз майдонида “Селтик” футболчиларини қабул қилиб, 7 та гол киритишга муваффақ бўлди. Мазкур ўйинда Лионель Месси хет-трик қайд этган бўлса, Луис Суарес дубль муаллифига айланди. Яна биттадан голни Неймар ва Иньеста киритишди.

“D” гуруҳида “Бавария” футболчилари ўз майдонида Россия вице-чемпиони “Ростов”ни қабул қилди. Ушбу ўйинда мюнхенликлар 5:0 ҳисобида зафар қучди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!