Шимон Перес инсульт билан касалхонага ётқизилди

10:13, 14 сентябрь

Исроилнинг собиқ Президенти Шимон Перес инсульт билан касалхонага ётқизилди. Шифокорларнинг сўзларига кўра, у оғир аммо барқарор ҳолатда. Августда 93 ёшни қарши олган Перес Тель-Авив яқинидаги интенсив терапия палатасига ётқизилган, дея хабар беради Euronews. Бир ҳафта олдин унга кардиостимулятор имплантанти ўрнатиш бўйича жарроҳлик амалиёти омадли ўтган.

Шимон Перес 2007 дан 2014 йилгача Исроилнинг президенти бўлган. Ўзининг сиёсий карьераси давомида у турли вазирликларга раҳбарлик қилиб, икки марта мамлакат раҳбари бўлган. 1994 йилда Пересга Бош вазир Ицхак Рабин билан бирга Яқин Шарқда тинчликка эришишда кўрсатган хизматлари учун Нобель мукофоти топширилган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!