Қозоғистон Президенти қизини сенатор этиб тайинлади

10:24, 14 сентябрь 2016

Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев сенатор Нарлан Оразалиннинг ваколатини тугатиб, унинг ўрнига қизи Дарига Назарбоевани тайинлади, дея хабар беради “Вести.ру”.

Аввал Дарига Назарбоева Карим Масимовнинг ҳууматида вазир ўринбосари лавозимида ишлаган. 8 сентябрь куни ҳукумат бошлиғи ўз лавозимидан озод этилди ва миллий хавфсизлик Қўмитаси раиси сифатида иш бошлади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!