ЕЧЛ. “Атлетико” ғалаба қозонди, “Арсенал” ва “ПСЖ”да дуранг

10:25, 14 сентябрь

Европа чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи илк туридан ўрин олган бир қатор учрашувлар ўз ниҳоясига етди. Аввалроқ "Барселона" ва "Бавария" йирик ғалабаларга эришгани ҳақида хабар бергандик

Жумладан, “А” гуруҳи марказий ўйинида “Арсенал” жамоаси сафарда “ПСЖ” меҳмони бўлиб, 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. 2-дақиқада Эдинсон Кавани гол киритган бўлса, 78-дақиқада Алексис Санчес мувозанатни тиклади ва ўйин шу тариқа якунланди.

“D” гуруҳида эса Мадриднинг “Атлетико” жамоаси сафарда “ПСВ” футболчилари билан куч синашди. Ушбу ўйиннинг 43-дақиқасида Сауль томонидан киритилган ягона гол Диего Симеоне жамоасига ғалаба олиб келди. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!