Рио–2016. Ўзбекистон термаси 24 та медал билан медаллар рейтингида 11-ўринда

10:33, 14 сентябрь

Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида давом этаётган Рио–2016 Паралимпия ўйинларининг олтинчи куни ўз ниҳоясига етди. Мусобақанинг олтинчи кунида ўзбекистонлик эстафетачилар бронза медалини қўлга киритиб, ушбу тоифадаги медаллар сонини 14 тага етказишди.

Ўзбекистон делегацияси ҳисобида, шунингдек,  6 та олтин ва 4 та кумуш медали бор. Жами 24 та медал жамғарган ўзбекистонлик спортчилар медаллар рейтингида 11-ўринда боришмоқда.  Ушбу кўрсаткич Осиё ва МДҲ мамлакатлари ичида Хитой ва Украинадан кейинги иккинчи ўринни қайд этган.

Хитой терма жамоаси 147 та (63-51-33) медал билан ҳамон пешқадамликни сақлаб турибди. Иккинчи ўринда 75 та (34-18-23) медал билан Буюк Британия терма жамоаси бормоқда. Кучли учликка 72 та (27-21-24) медал билан Украина якун ясади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!