АҚШда йўловчи аёлнинг устига 2 килоли балиқ тушиб кетди

10:38, 14 сентябрь

АҚШ кўчаларидан бирида кетаётган аёлнинг устига тахминан 15 метр баландликдан лаққа балиқ тушиб кетди, деб ёзади “Tjournal” нашри. 

Балиқ йиртқич қушнинг панжасидан сирпаниб кетган бўлиши мумкин. 

Фитнес клубига кетаётган филадельфиялик аёл Лиза Лобрининг бошига 2 килограм келадиган лаққа балиқ тушиб кетган. Гувоҳларнинг айтишича, яқин атрофда қирғий ёки бургут учиб кетаётган бўлган ва у ўлжасини тушириб юборган. 

Лобрининг айтишича, унинг боши жуда қаттиқ оғриган ва у бир муддат нима бўлаётганини тушунмай қолган.

Ҳодиса оқибатида унинг юзи шилинган ва шишиб кетган. У балиқ ҳидидан қутулиш учун узоқ муддат чўмилишига тўғри келган. 

Лиза бундай ҳодисага ҳаётида илк марта дуч келаётганини айтиб ўтган. “Агар балиқ боланинг бошига тушганида бундан ҳам ёмонроқ бўларди”, дейди у.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!