Туркманистонда президентликка номзодларга қўйиладиган талаблардан бири олиб ташланди

11:17, 14 сентябрь

Туркманистон парламенти 14 сентябрь, чоршанба куни янги конституция қабул қилди. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар бермоқда

Эндиликда янги кучга кирган конституцияаг мувофиқ эндиликда президентликка номзод шахслар 70 ва ундан катта ёшда бўлиши мумкин. Шунингдек, мамлакат президентининг ваколати 5 йилдан 7 йилга узайтирилди. 

Янги конституция парламент томонидан бир овоздан қабул қилинди. 

Овоз бериш жараёни Туркманистон Оқсоқоллар кенгаши мажлисида бўлиб ўтди. 

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов қонунни имзолади ва қонун шу заҳотиёқ кучга кирди. 

Мамлакатнинг аввалги конституциясига кўра, давлат президенти лавозимига Туркманистонда туғилган, 40 ёшдан ёш ва 70 ёшдан катта бўлмаган фуқаро сайланиши мумкин эди. Янги конституцияда эса “70 ёшдан катта бўлмаган” сўзлари олиб ташланди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!