Месси ЕЧЛ тарихида ўзининг энг тезкор голини киритди (Видео)

11:35, 14 сентябрь

“Барселона” жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси “Селтик” клубига қарши ЕЧЛ гуруҳ босқичи биринчи тур ўйинида ўзининг янги рекордини ўрнатди. Бу ҳақда Championat.com хабар бермоқда

Учрашувнинг 2-дақиқаси 46-сониясида аргентиналик форвард гол киритди ва бу унинг фаолиятидаги ЕЧЛ ўйинлари тарихида энг тезкор голи бўлди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур ўйинда каталонияликлар 7:0 ҳисобида зафар қучишган

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!