Хитой тарихидаги энг қиммат ажрашиш жараёни якунланди

11:40, 14 сентябрь

Хитойда мамлакат тарихидаги энг қиммат ажрашиш жараёни қайд этилди, деб хабар беради “Lenta.ru”.

Онлайн интернет ўйинлари бўйича Beijing Kunlun Tech компанияси раҳбари Чжоу Яхуэй ва унинг рафиқаси Ли Цюн ўртадаги мол-мулкни бўлиб олиш ҳақида келишувга имзо қўйишди. 

Маълумотларга кўра, компания раҳбари собиқ рафиқасига компаниянинг қарийб 300 миллион акциясини беради. Ҳозирги кунда уларнинг бозор нархи 1,1 миллиард долларни ташкил этади. 

Чжоу Яхуэйнинг ўзи эса компания акцияларининг 34,5 фоизи яъни 386 миллионга эгалик қилади. У компания устидан назоратни ўзи амалга оширади.

Компаниянинг расмий ахборотида маълум қилинишича, раҳбарнинг ажарашиши компаниянинг узлуксиз ишлашига таъсир кўрсатмайди.

Чжоу Яхуэй 39 ёшда, унинг собиқ рафиқаси эса ўзидан бир ёш кичик.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!