Месси ЕЧЛдаги хет-триклар сони бўйича Роналдудан ўзиб кетди

12:14, 14 сентябрь

“Барселона” жамоаси форварди Лионель Месси “Селтик” клубига қарши (7:0) ЕЧЛ гуруҳ босқичи дастлабки ўйинида хет-трик қайд этиб, бу борада азалий рақиби Криштиану Роналдуни ортда қолдирди, деб хабар бермоқда Sky Sports.

Месси ўйиннинг 3, 27 ва 60-дақиқаларда гол муаллифига айланди. Аргентиналик футболчи ЕЧЛ турниридаги барча иштирокида 6 та хет-трик қайд этган. “Реал” етакчиси Криштиану Роналду ҳисобида хет-триклар сони 5 та.

Олдинроқ Лионель Месси ЕЧЛдаги фаолияти давомида энг тезкор гол киритгани ҳақида хабар бергандик

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!