АҚШда Galaxy Note 7 смартфонлари ёниши билан боғлиқ 70 та ҳолат қайд этилди

13:24, 14 сентябрь

АҚШда Galaxy Note 7 смартфонлари сотилиши бошланганидан бери уларнинг ёниб кетиши билан боғлиқ 70 дан ортиқ ҳолат қайд этилди, деб ёзади “Tjournal” Канада ҳукумати ва Samsung компаниясининг ахборотига асосланиб. 

Ҳозирги кунга қадар дунё бўйича Note 7 смартфонларининг ёниши билан боғлиқ 35 та ҳолат қайд этилган эди. 

Бироқ 13 сентябрда Канада ҳукумати сайтида янгиланган маълумотлар пайдо бўлди. Health Canada ва Samsung Canada бир марта смартфон батареяси ёниб кетганини аниқлади. Ёнғин оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. 

Маълумотларга кўра, Канаданинг ўзида Note 7 смартфонлари сотила бошланганидан сўнг тезда қайтариб бериш шарт бўлган 21 953 та аппарат сотилган.

Ҳозирги пайтда Note 7 смартфонларини ўнлаб авиакомпаниялар самолётларида қувватлантириш ва ундан фойдаланиш тақиқланган. 

Samsung компанияси эса мижозларни хавфли ускуналардан ҳимоя қилиш мақсадида масофадан туриб мазкур қурилмаларни ўчириш режасини кўриб чиқмоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!