Бухорода “Диққат, болалар!” тадбири ўтказилди

13:28, 14 сентябрь

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан болалар иштирокида содир этиладиган йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, мактабгача таълим муассасалари, умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида профилактик ишларни кучайтириш мақсадида ташкил этилган тадбир доирасида жойларда кенг кўламли амалий-ташкилий ишлар амалга оширилмоқда, деб ёзади ЎзА. 

Бухоро шаҳри ҳудудида жойлашган ва халқаро аҳамиятга эга бўлган автомобиль йўллари ёқасидаги умумтаълим мактабларига қатновчи ўқувчиларнинг ҳаракат хавфсизлигини таъминлашда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳамда алоҳида йўл-патруль хизмати отрядлари ҳамкорлиги қўл келаётир. Автомобиль йўлларида транспорт воситалари ва пиёдалар ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг ўтган даврида 420 дан ортиқ янги йўл белгиси ўрнатилди, 900 га яқин яроқсиз белги алмаштирилди. 

“Диққат, болалар!” тадбири давомида тўпланаётган тажриба автотранспорт воситалари ва пиёдалар ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва уларнинг бу борадаги масъулиятини янада оширишга хизмат қилади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!