Машҳур оналардан қоматни асл ҳолатига келтириш борасида 13 тавсия

14:11, 14 сентябрь

Актриса, хонанда ва моделлар ҳамиша ўзларининг қоматлари билан мухлисларни эътиборини тортиб келмоқдалар. Машҳур оналар бахтли онлар, яъни туғруқдан кейин қоматларини қандай олдинги ҳолатига келтирганлари ҳақидаги сирларини ошкор этишди. Биз эса уларга фақатгина “Офарин!” деб қоламиз.

Кэтрин Зета-Жонс

Ҳомиладорлик даврида актрисанинг вазни 19 кг ортди. Ушбу вазндан қутулиш учун актриса краш-диетадан (паст калорияли маҳсулотлар) фойдаланди. Муҳими, Кетрин кечки овқатга сабзавотлардан тайёрланган  шўрваларни  истеъмол қилди.

Сальма Хайек

Сальма Хайек оналик бахти давридаги йиғилган ортиқча вазнни фақатгина ўрта ер денгизи-диетаси орқалигина йўқотишга муваффақ бўлган. Мазкур диетанинг асосий маҳсулотларига зайтун ва зайтун ёғи киради.

Женнифер Лопес

Жей Ло ҳам, она бўлгандан кейин ортиқча йиғилган 22 кг вазнни йўқотиш учун кураша бошлади. Бунинг учун у паст калорияли оқсилли-диетани танлади. 

Эми Адамс

Голливуд актрисалардан биргина Эми қизи туғилганидан кейин кўпам оналик бахти давридаги йиғилган ортиқча вазн учун ўзини қийнамади, у лангарчўп билан рақсга тушиб, қоматини асл ҳолатига келтирди.

Адриана Лима

Супермодель 9 ой давомида 15 кг вазн орттирди. Лима асл қоматини қайтариш учун кунига 2000–2500 мл булоқ сувини ичиб, тинмай сакрамачоқда сакради.

Кейт Уинслет

“Титаник”нинг юлдузи ҳисобланмиш Кейин Уинслет ўзининг тўлароқ қомати билан актрисалар орасида ажралиб турарди. Кейт учун озиш учун алоҳида детокс-дастури ишлаб чиқарилди. Дастурнинг асосини сув, ўтли чойлар ва сабзавотлар ташкил этди.

Зои Салдана

Табиатан келишган Зои ҳомиладорлик даврида 83 кг вазнга эга бўлди. Ортикча вазнни диета эмас, балки жисмоний ҳаракат: рақс, бокс ва пилатес билан йўқотди.

Бейонсе

Бейонсе қизи туғилганидан кейин бир неча ойдан кеийн саҳнада кўринди. Хонанда болани кўкрак билан эмизишни қоматга ижобий таъсир кўрсатади деб ҳисоблайди. Шунингдек, у деярли ҳар куни ананас истеъмол қилди.

Жессика Альба

Жессикага туғруқдан кейин тез озиш учун ажойиб шартнома таклиф қилишди - диета «3+2+1»: 3 марта тўлақонли овқатланиш, икки марта енгил тамадди ва бир кунда бир литр сув ичиш. Актриса ҳамиша официант келтирган таомни ярмини ейишни тавсия қилади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!