Мурод Ражабов Сербияда тўп тепаётган иккинчи ўзбекистонлик футболчига айланди

14:19, 14 сентябрь

Тошкент вилоятининг “Олмалиқ” клуби ярим ҳимоячиси Мурод Ражабов Сербия Суперлигасининг “Нови Пазар” клуби билан шартнома тузди, деб хабар бермоқда Championat.asia.

Футболчи янги янги клуб таркибида 44-рақам остида ўйнайдиган бўлди. Айни пайтда клуб 7 та ўйинда 8 очко тўплаб мусобақа жадвалининг 11-поғонасида бормоқда.

Қайд этиш керакки, Мурод Ражабов Сербияда ўйнайдиган иккинчи ўзбекистонлик футболчига айланди. “Явор” клуби таркибида ўзбекистонлик Ҳусниддин Ғофуров ҳам тўп тепмоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!