Рио–2016. Ўзбекистонлик Александр Свечников Паралимпия чемпиони бўлди!

09:00, 15 сентябрь 2016

Рио–2016 Паралимпия ўйинларининг еттинчи куни Ўзбекистон терма жамоаси учун анча омадли бўлди.

Енгил атлетика мусобақасининг найза улоқтириш баҳсларида иштирок этган ўзбекистонлик Александр Свечников Паралимпия ўйинлари рекорди билан олтин медални қўлга киритишга муваффақ бўлди.

Ҳамюртимиз найзани 65,69 метрга улоқтириб, Ўзбекистон делегациясига ҳисоб бўйича 7-олтин медални тақдим қилди. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!