Рио–2016. Енгил атлетикачи София Бурхоновада кумуш, Ҳусниддин Норбековда эса бронза медали

09:19, 15 сентябрь

Рио–2016 Паралимпия ўйинларининг еттинчи кунидан ўрин олган енгил ателтика баҳсларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчилар юқори поғоналарни эгаллашди.

Жумладан, аёллар ўртасида ядро улоқтириш баҳсларида иштирок этган ҳамюртимиз София Бурхонова 15,5 метр натижа билан кумуш медални қўлга киритди.

Эркаклар ўртасидаги ядро улоқтириш баҳсларида иштирок этган вакилимиз Ҳусниддин Норбеков 15,7 метр натижа билан Паралимпия ўйинларининг бронза медалига сазовор бўлди.

Аввалроқ енгил атлетиканинг найза улоқтириш баҳсларида иштирок этган Ўзбекисто вакили Александр Свечников Паралимпия чемпиони бўлгани ҳақида хабар бергандик. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!