Рио–2016. Икки нафар сузувчи қизларимиз Паралимпия ўйинлари совриндори бўлди

09:36, 15 сентябрь

Рио–2016 Паралимпия ўйинларининг еттинчи кунида бўлиб ўтган сузиш баҳсларида икки нафар ўзбекистонлик қизларимиз совриндорлар қаторидан жой олишди.

50 метрга эркин сузиш баҳсларида иштирок этган ўзбекистонлик Муслима Одилова ва Шоҳсанамхон Тошпўлатова мос равишда кумуш ва бронза медалларига сазовор бўлди.

Рио–2016 Паралимпия ўйинлари чемпиони ҳамда биттадан кумуш ва бронза медали соҳиби Фотимахон Амилова бу сафар совриндорлар қаторидан четда қолди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!