Рио–2016. Музаффар Турсунхўжаев Паралимпия ўйинларининг бронза медали соҳиби

09:49, 15 сентябрь

Рио–2016 Паралимпия ўйинларининг еттинчи кунидан ўрин олган сузиш баҳсларида Ўзбекистон вакили Музаффар Турсунхўжаев бронза медалига сазовор бўлди.

Эркаклар ўртасида 50 метрга эркин сузиш усулида ҳамюртимиз Музаффар Турсунхўжаев 24,21 сониялик вақт билан маррага учинчи бўлиб етиб келди ва Паралимпия бронза медалини қўлга киритди.

Аввалроқ икки нафар ўзбекистонлик сузувчи қизларимиз Паралимпия ўйинларида совриндор бўлгани ҳақида хабар бергандик. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!