НАҲОРГА ЕЙИЛМАЙДИГАН 5 МАҲСУЛОТ

10:07, 15 сентябрь

БАНАН – таркибида магний миқдори юқори бўлганлиги боис, организмда магний-кальций баланси издан чиқиши мумкин. Бу эса юракка зиёндир.

АПЕЛЬСИН ШАРБАТИ – оч қоринга хом мева шарбатини истеъмол қилиш, қорин дам бўлиши, газ тўпланишига сабаб бўлади. Яхшиси, енгил тамаддиқ қилинг-да, сўнг шарбат ичинг.

ҚАТИҚ – нонуштадан сўнг ярим соат ўтгач, истеъмол қилсангиз овқат ҳазм бўлиши меъёрлашади. Ёки ухлашга ётишдан олдин еб олинг. Оч қоринга ейилганида эса ҳеч қандай фойда бўлмайди.

ПОМИДОР – нонуштани сабзавотли салат билан бошлашга шошилманг.  Оч қоринга ейилган помидор ёки ундан тайёрланган салат меъда суюқлигини таъсирлантириб, қоринда оғирлик пайдо қилади.

ШАКАРЛИ ЧОЙ – аввал бирор нима тамадди қилинг-да, сўнг ширин чой ичинг. Акс ҳолда шакар таркибидаги моддалар организмдаги ишқор балансини ўзгартириб юбориши мумкин.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!