Хосе Мария Мендез: Биз Рикардиньога қарши алоҳида тактика қўлламаймиз

10:24, 15 сентябрь

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Хосе Мария Мендез Португалия билан бўлиб ўтадиган ўйин олдидан ўз фиркларини билдирди. Мутахассиснинг сўзлари ЎФА матбуот хизматининг "Телеграм"даги саҳифасида келтирилди. 

“Португалия дунёнинг энг кучли жамоаларидан бири, аммо бизнинг йўқотадиган нарсамиз йўқ. Эртага Колумбия билан кечган учрашувдагидек ҳаракат қилишимиз лозим. Биз Рикардиньога қарши алоҳида тактика қўлламаймиз. Биз бутун Португалия термасига эътибор қаратамиз. Бундай тактикани биз Колумбияга қарши ҳам ишлатган эдик.

Ўзбекистон кейинги босқич масаласини аллақачон ҳал қилиши керак эди. Панамадан учраган мағлубият кўп нарсани ўзгартириб юборди. Нима бўлганда ҳам, биз кейинги босқич учун курашишга тайёрмиз”, – дейди Хосе Мария Мендез.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ–2016 “А” гуруҳи 2-туридан кейин 1 очко билан сўнгги ўринда бормоқда. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!