УЗУМНИНГ 9 ФОЙДАСИ

10:54, 15 сентябрь

•  Узум меваси А, С, В6 витаминларига бой. Шунингдек, калий, кальций, темир, фосфор, магний ва селен моддалари ҳам талайгина. Ушбу фойдали бирикмалар юракка қувват бўлиб, иммунитетни мустаҳкамлайди.  

•  Узум данагида А ва Е витаминлари бўлиб, меваси билан бирга ейилганда организмни ёшартиради.

•  Баъзилар узум пўстини ёқтиришмайди. Аслида эса айнан пўсти билан истеъмол қилинса, ичакларда тиқин ҳосил бўлишининг олдини олади. 

•  Узум иштаҳани яхшилайди. Уйқусизлик, иштаҳа йўқолиши каби ҳолатларда қора узум шарбати ёки меваси айни муддао.

•  Узумнинг қора нави буйрак ва жигарни аъло даражада тозалайди. Ҳусайни нави эса ўт пуфагида тош йиғилишида кўмакчи воситадир. Шунингдек, пешоб ҳайдаш хусусиятига ҳам эга.

•  Фойдали бўлибгина қолмай, узумнинг ҳам ножўя таъсири бўлиши мумкин. Масалан, аллергик ҳолатларга мойиллиги борлар учун қора нав узум тавсия этилмайди.

•  Таркибидаги антиоксидантлар ҳисобига бир бош узум меваси асабни тинчлантиради. Айниқса, уйқу олдидан озроқ узум ейилса, хотиржамликка эришасиз. 

•  Бу мева нафас йўллари ва ўпка хасталикларида ҳам асқатади. Шу боис астмага чалинганларга вақти-вақти билан узум истеъмол қилиш тавсия этилади. 

•  Тавсия этилмайди: қандли диабет, ошқозон-ичаклардаги муаммолар, семизлик, ҳазм фаолияти бузилганда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!