15 сентябрдан Тошкент-Бухоро “Афросиёб” электропоезди йўлга қўйилди

11:28, 15 сентябрь

15 сентябрдан Тошкент-Самарқанд-Бухоро-Тошкент йўналишида юқори тезликда ҳаракатланувчи №762/761-сонли “Афросиёб” электропоезди йўлга қўйилди. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ахборот хизмати хабар берди.

Поезд юртимиз аҳолиси ва меҳмонларининг темир йўлларидан фойдаланишга бўлган эҳтиёжини қондириш, уларга сафар давомида юқори даражадаги замонавий шароитларни яратиш ва сифатли сервис хизматларини кўрсатиш ҳамда туризмни ривоҳлантириш мақсадида ташкил этилди.

Поезднинг Тошкентдан жўнаш вақти - 08:00, Бухорога келиш вақти - 11:47, Бухородан Тошкентга поезд соат 15:21 да йўлга чиқиб, соат 19:10 да пойтахтга етиб келади. Рейслар хар куни амалга оширилади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!