ЕЧЛ. “Ювентус” ўз майдонида “Севилья”ни мағлуб эта олмади

11:55, 15 сентябрь

Европа чемпионлар лигасининг “H” гуруҳи биринчи турида “Ювентус” жамоаси ўз майдонида “Севилья” футболчилари билан баҳс олиб борди. Гуруҳнинг иккинчи ўйинида “Лион” ва “Динамо Загреб” ўзаро курашди.

Турин шаҳрида бўлиб ўтган беллашувда ҳисоб очилмади ва томонлар 0:0 ҳисобидаги дурангга имзо чекишга мажбур бўлишди.

“Ювентус” – “Севилья” 0:0 

Ўз майдонида “Динома Загреб”ни қабул қилган “Лион” рақиб дарвозасини 3 марта ишғол қилиб, йирик ғалабани қўлга киритди.

“Лион”  – “Динамо Загреб” 3:0

Голлар: 1:0 – 13 Толиссо, 2:0 – 49 Ферри, 3:0 – 57 Корне. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!