ЕЧЛ. “Тоттенхэм” “Монако”га ютқазди, ЦСКА ва “Байер”да дуранг

12:14, 15 сентябрь

Европа чемпионлар лигаси “E” гуруҳи 1-турида “Тоттенхэм” жамоаси ўз майдонида “Монако” футболчиларини қабул қилди. Гуруҳнинг иккинчи ўйинида эса ЦСКА сафарда “Байер” билан куч синашди.

Лондонда ўтказилган беллашувда “Тоттенхэм” кутилмаганда “Монако”га имкониятни бой бериб қўйди. Силва ва Лемарнинг аниқ зарбаларига Тоби Альдервейрельд битта гол билан жавоб қайтарди.

“Тоттенхэм” – “Монако” 1:2

Голлар: Альдервейрельд, 45 – Силва, 15, Лемар, 31

Россия чемпиони ЦСКА эса Германиянинг “Байер” клуби билан иродали дурангга эришди. 0:2 ҳисобида ортда бораётган “ҳарбийлар” 2 дақиқа ичида ҳисобни тенглаштириб, мағлубиятдан сақланиб қолди.

“Байер” – “ЦСКА” 2:2

Голлар: Мехмеди, 9, Чалханоглу, 15 – Дзагоев, 36, Еременко, 38 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!