«Ўзбекенерго»: 1 октябрдан электр энергияси нархлари оширилади

12:15, 15 сентябрь

Ёқилғи энергия бойликларини таннархи ошиш муносабати билан «Ўзбекенерго» АЖ 2016 йил 1 октябрдан бошлаб электр энергиясининг нархлари ошганлигини маълум қилади.

Янгиланган нархлар реестри 13 сентябрь куни Ўзбекистон Молия вазирлиги томонидан тасдиқланди.

Янги реестрга кўра, аҳолига тақдим этиладиган 1 кВтс электр энергияси нархи 191 сўмни, электр плиталар билан таъминланган турар жойларда истиқомат қилувчи аҳоли учун эса 95,5 сўмни ташкил қилади. 

Тўлиқ нархлар жадвали билан қуйида танишишингиз мумкин.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!