Фазлиддин Ғоибназаров ижтимоий тармоқларда тарқалган суратларига ўз муносабатини билдирди

12:37, 15 сентябрь

Кеча ижтимоий тармоқларда бокс бўйича Рио Олимпиадаси совриндори Фазлиддин Ғоибназаровнинг мухлисаси билан тушган сурати тарқалди. “Olamsport” нашри спортчи билан боғланиб, вазиятга ойдинлик киритди

"Мен у қизни танимайман. Олдимга кўплаб мухлислар ва мухлисалар суратга тушгани келишади. У ҳам мана шундайлардан бири. Кўринишидан у эркатойроқ қиз. Ҳар ким турлича суратга тушади. Буни жиддий қабул қилаётганликларидан ҳайронман. Яқинларим мени жуда яхши билишади. Буни сизларга ҳам айтаман. Шунчаки олдимга келди ва суратга тушди. Ўша суратни ижтимоий тармоққа жойлади", - дейди Олимпиада чемпиони.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!