Нью-Йоркдаги мода намойишида подиумда йиқилиб тушган модельга ҳеч ким ёрдам бермади(Фото ва видео)

13:21, 15 сентябрь

Фантаст-ёзувчилар ва Голливуд режиссёрларининг инсониятнинг келажаги ҳақидаги башоратлари ўз ифодасини топмоқда, деб ёзади “1news.az”.

Нью-Йоркда бўлиб ўтаётган мода ҳафталигида Майкл Корснинг либослари тақдимотида кутилмаган ҳодиса рўй берди. 

 

Томошабинлар ўтирган қаторлар орасидан ўтиб кетаётган модель Белла Хадид кутилмаганда мувозанатни йўқотиб, йиқилиб тушди. Белла нохуш вазиятни юмшатиш учун полга қўллари ёрдамида таяниб, турмоқчи бўлди ва ҳатто табассум қилди.  Мазкур ҳолат камералар томонидан муҳрланди. Тасвирларда бир нарса кишини ажаблантиради: Тақдимот маросимига келган томошабинлардан биронтаси ҳам Беллага ёрдам қўлини чўзишга ҳаракат қилмади. Бунинг ўрнига улар ҳолатни тезроқ смартфон хотирасига муҳрлаш иштиёқида бўлди.

    

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!