Бедана тухумидан юз учун 10 ниқоб

15:04, 15 сентябрь

•  Сариғи жуда фойдали бўлиб, мелатонин моддаси тери ҳужайраларини ёшартиради, лицитин эса парваришлайди, юмшатади, ҳимояловчи функциясини тиклайди, намлантиради. Ва барча турдаги юз териларига мос.

•  Оқи юз териси рангини яхшилаб, таранглаштиради, қуритади. Ёғли ялтираш ва майда ажинларни кетказади. Майда тешикчаларни тозалайди. Юз териси ёғли бўлганлар учун муносиб танлов.

•  3 дона  бедана тухумининг оқини 2 ош қошиқ қирғичдан ўтказилган бодринг билан аралаштиринг. Доканниг устига текис қилиб суртиб, кейин юзингизга аралашмали томони билан қўйинг. Кўз ва унинг атрофи очиқ қолсин. 20 дақиқадан сўнг илиқ сув билан ювинг. Бу ниқоб юз терисини тозалайди.

•  Агар юз терингиз қуруқ ёки нормал бўлса, 3 та бедана тухумига 1 чой қошиқ асал ва ярим чой қошиқ сули ёрмасини солиб, яхшилаб аралаштиринг. Сўнгра ниқобдан юзингизга суртинг. 15-20 дақиқа ўтгач, иссиқроқ сув билан ювинг.

•  1 дона бедана тухуми оқини кўпиртириб, юзингизга суртинг. Ниқоб қотгач, яна бир бор такрорланг. 15-20 дақиқадан сўнг илиқ сув билан ювинг. Бу восита ёғли юз териси учун айни муддао.

•  Совуқ кунларда юзингиз териси қуруқлашиб кетса, 1 дона бедана тухуми сариғига 2 чой қошиқ зайтун ёғи қўшинг. Ниқобни юзингизга текис қилиб суртиб, 15 дақиқадан сўнг иссиқроқ сув билан ювинг.

•  1 та бедана тухуми сариғига 1 чой қошиқ асал қўшиб, юзингизга суртинг. 10-15 дақиқадан сўнг илиқ сув билан ювинг. Ушбу аралашма юз терисини парваришлайди. 

•  Қуруқ ва нормал юз териси учун 1 дона бедана тухумини 1 ош қошиқ ёғли творог билан аралаштириб, суртинг. 15 дақиқа ўтгач, иссиқроқ сувда чайинг.

•  Қуруқ юз терисини намлантириш учун 1 та бедана тухуми сариғига 2-3 ош қошиқ иссиқ сут қўшиб, аралаштиринг. Бироз совутиб, юзингизга суртинг. 15-20 дақиқа ўтгач, хона ҳароратидаги сув билан ювинг.

•  Қора нуқталарни йўқотиш учун 1 та бедана тухуми оқига 1 чой қошиқ лимон шарбати солинг. Терига 3 қават қилиб суртиб, 10 дақиқадан сўнг совуқроқ сув билан ювинг.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!