Америкалик телебошловчи Хиллари Клинтонни билмасдан “ўлдириб” қўйди

15:13, 15 сентябрь

Американинг ABC7 телеканали бошловчиси Джо Торрес тўғридан-тўғри эфирда АҚШ президентлигига номзод Хиллари Клинтонни ўлими ҳақида хабар берди

Джо Торрес янгиликларни номаълум сабабларга кўра “Хиллари Клинтоннинг ўлими ҳақидаги тезкор хабар” билан бошлади. Шу билан бирга у номзоднинг ўпкасида шамоллаш борлиги аниқланганини маълум қилди. Ҳозирча телеканал мазкур ҳодисага изоҳ бермади.

Мазкур кўрсатувни Mediaite сайти чоп этди ҳамда ҳар эҳтимолга қарши айни дамда Хиллари Клинтон тириклиги ҳақида ҳам эслатиб қўйди.

Эслатиб ўтамиз, Хиллари Клинтон тадбирлардан бирида ўзини ёмон ҳис этиб, уни тарк этганди.

Айни дамда шифокорлар Клинтоннинг ўпкасида пневмония борлигини аниқлаб, унга антибиотик дорилар буюришган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!