Роналду Чемпионлар лигасида киритган голлари сони бўйича Мессига тенглашди

15:35, 15 сентябрь

Мадриднинг “Реал” жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду “Спортинг” клубига қарши ва мадридликларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган Европа чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 1-турида гол киритганди. 

Championat.com нашрининг хабар беришича, португалиялик 31 ёшли футболчиЕЧЛ  гуруҳ босқичида киритган голлар сонини 50 тага етказиб, ушбу кўрсаткич бўйича “Барселона” етакчиси Лионель Месси ва голландиялик Рууд ван Нистелройга етиб олди.  

ЕЧЛ гуруҳ босқичида энг кўп голни Рауль киритган. “Реал” собиқ футболчиси ҳисобида 53 та гол мавжуд.  Криштиану Роналду ЕЧЛда жами 93 та гол киритган. Мессининг ҳисобида 86 та, Раульда 71 та ҳамда Нистелройда 56 та гол мавжуд. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!