Бир хил кийинадиган кекса эр-хотин ижтимоий тармоқлар юлдузига айланди(Фото)

15:55, 15 сентябрь

АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида яшовчи кекса эр-хотин Facebook, Twitter каби ижтимоий тармоқларда машҳур бўлиб кетди. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар бермоқда.  

Пенсионерларнинг бир хил ранг ва услубдаги кийимларда тушган суратларини ижтимоий тармоққа уларнинг невараси жойлаштирди. 

“Бобом ва бувим 52 йилдан бери бирга яшайди. Улар ҳозирга қадар либосларини бир-бирлариникига мослаб кияди”,—дейди 17 ёшли Энтони.

Фрэн ва Эд Гаркуилларнинг суратлари қисқа фурсат ичида 80 мингта “лайк” йиғди. Бу вақт ичида аксарият ғарб ОАВлари эр-хотин билан боғланиб, суҳбат уюштирди. 

Кекса жуфтлик дастлаб фақатгина рақс мактабларига қатнаш учунгина бир хил кийим кийишарди. Кейинчалик эса улар ҳамма жойга бир хил кийимда борадиган бўлди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!