Роберт Де Ниро Рим Папаси ролини ижро этади

16:21, 15 сентябрь

Америкалик актёр Роберт Де Ниро яҳудий боланинг католиклар томонидан ўғирланиши ҳақидаги фильмда Рим Папаси Пия IX образини яратади. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар бермоқда. Мазкур картинани режиссёр Бальтасар Кормакур суратга олади. Худди шундай сюжетга эга фильмни Голливуд режиссёри Стивен Спилберг ҳам суратга олмоқда. 

Битта китоб мотивлари асосида икки режиссёрнинг бир номдаги фильмни суратга олаётгани Стивен Спилбергнинг продюсер билан келишмовчилиги сабаб юзага келди. 

Картина продюсери Харви Вайнстайннинг қарашлари Спилбергники билан тўғри келмагач, у Кормакур билан ҳамкорлик қилишга қарор қилди. Спилберг эса бу мавзуда ўз фильмини яратишга қарор қилди. 

Кормакур ўз фильмини суратга олишни 2017 йилда бошлайди, Спилберг эса ўша йилнинг баҳорида съёмка ишларини бошлашни режалаштирган.

Картина Эдгардо Мортари исмли боланинг ҳаёти ҳақида ҳикоя қилади. Уни олти ёшли пайтида яъни 1858 йилда ўғирлаб кетишади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!