Оёғини синдириб олган 18 ёшли футболчига камида 10 операция керак бўлади (Фото)

17:22, 15 сентябрь

Дортмунднинг “Боруссия” U-19 клуби аъзоси Дарио Скудери “Легия” U-19 жамоасига қарши ёшлар ўртасидаги Европа чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи биринчи турида жиддий жароҳат олди. Бу ҳақда iSport.ua хабар бермоқда.

Футболчининг оёғи даҳшатли тарзда синиб, нотабиий ҳолатга келиб қолган. Италиялик футболчининг тикланишига 2–2,5 йил кетиши тахмин қилинмоқда.

Дастлабки текширувдан сўнг, шифокорлар 18 ёшли футболчига камида 10 та операция кераклиги ва у катта футболга қайтиш эҳтимоли жуда паст эканини маълум қилишди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!