Творогнинг 12 фойдаси

09:40, 16 сентябрь

1.  Ҳомиладор аёллар кундалик овқатланиш рационига творогни киритишлари шартли қоидалардан биридир. Нонуштага ейилган 200 грамм ёғсиз творог фарзанд кутаётган аёл организмини кальций ва бошқа зарур моддалар билан таъминлайди. 

2.  Ўғил фарзанд кўришни истаган аёлларга ҳам кўпроқ творог, сут-қатиқ истеъмол қилиш буюрилади. 

3.  Гўдакнинг 6-7 ойлигидан бошлаб, оз-оздан творог бериб бориш мумкин. Аввалига 1-2 ош қошиқдан кейин миқдорини кўпайтирасиз. 

4.  Атеросклероз, гипертония ва жигар хасталиклари билан оғриган беморларга буюрилган парҳезда ёғсиз творог бўлади. 

5.  Ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак яраси, гастрит касалликларида эрталаб творог истеъмол қилиш фойдали. 

6.  Суяк синишлари, лат ейиш, турли ҳилдаги жароҳатларда сут-қатиқ билан бирга тфворог истеъмол қилиш ҳам асқотади.

7.  Йирик донли творог қандли диабет, юрак хасталикларига чалинган беморлар учун тавсия этилади. Творогнинг бу тури майин бўлиб, узоқроқ сақланиши мумкин. 

8.  Асабий, жиззаки ва сурункали чарчоқ аломатларидан шикоят қилаётган бўлсангиз, кўпроқ творог енг. Таркибидаги фойдали бирикмалар асаб тизимини тинчлантиради. 

9.  Болалардаги томоқ оғриғида қуруқ творогни озроқ асал билан аралаштириб, истеъмол қилиш фойдали. Бронхларни юмшатади. 

10.  Ёғли творогни қуруқ юз териси учун ниқоб ўрнида ишлатиш мумкин. Қуруқ творогга эса озроқ ўсимлик ёғини аралаштириб, юзингизга суртсангиз, терини юмшатади. 

11.  Ҳарид қилинган творогнинг сақланиш муддати 2 кундан кўп бўлмайди. Суви  ажралиб, ачимтир маза сезила бошласа, асло фойдаланманг. Акс ҳолда ичак таёқчалари ҳосил бўлиши мумкин.

12.  Узоқ умр кўришни истасангиз, творогни канда қилманг. Сметана билан аралаштирсангиз ҳам шакар миқдорини оширманг. Шираси қанчалик кўп бўлса, фойдали ҳусусияти шунчалик камайиб боради.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!