Европа Лигаси. “МЮ” кутилмаганда “Фейенорд”га мағлуб бўлди

09:50, 16 сентябрь

Европа Лигаси “А” гуруҳи 1-турида кичик сенсация қайд этилди. “Манчестер Юнайтед” жамоаси сафарда Голландиянинг “Фейенорд” клуби меҳмони бўлиб, кутилмаганда мағлубиятга учради.

Учрашувнинг 79-дақиқасида Вильена томонидан киритилган ягона гол голландияликларга ғалаба олиб келди. “МЮ” эса ўз мухлисларини ажаблантиришда давом этмоқда.

Ушбу гуруҳнинг иккинчи ўйинида Украинанинг “Заря” клуби ўз майдонида Туркиянинг “Фенербахче” футболчилари билан куч синашиб, 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

ФейенордМанчестер Юнайтед 1:0 
Гол:
 Вильена, 79 
“Фейенорд: Жонс – Карсдорп (Ньюкооп, 90+1), Боттегин, ван дер Хайден, Конголо – Эль Ахмади, Куйт, Вильена – Бергхейс (Башачикоглу, 68), Йоргенсен, Тоорнстра
“Манчестер ЮнайтедДе Хеа – Дармиан, Смоллинг, Байлли, Рохо – Шнейдерлен, Эррера – Мата (Янг, 63), Погба, Мартиаль (Депай, 63) – Рашфорд (Ибрахимович, 63)
Огоҳлантиришлар: Ван дер Хайден

ЗаряФенербахче 1:1 
Голлар: Гречишкин, 52 – Кьер, 90+6 
“ЗаряШевченко, Форстер, Сиваков, Соболь, Каменюка, Чайковский, Гречишкин, Любенович (Опанасенко, 83), Караваев, Петряк (Паулиньо, 73), Кулач (Гордиенко, 87).
“ФенербахчеДемирел, Кьер, Калдирим, Озбайракли, Шкртел, Соуза, Топал, Потук (Эменике, 73), Учан (Туфан, 46), Стох (ван Перси, 58), Соу. 
Огоҳлантиришлар: Чайковский, 42

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!